Янгиликлар
Бугун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Япониянинг TEPSCO компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди
  • 16.03.2021
  • 593

  Бугун, 2021 йил 16 март куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти иштирокида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги  — JICA ҳамда Япониянинг TEPSCO компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

  Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашув давомида «Навоий ИЭСда 650 МВт қувватга эга бўлган тўртинчи буғ-газ қурилмасини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир техник масалалар муҳокама этилди.

  Шунингдек, онлайн  мулоқотда  «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўртаосиёэнерготармоқлойиҳа» АЖ лойиҳа институти мутахассислари ҳам иштирок этишди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>