Қизиқарли хабарлар
Европа гуруҳи (ENSREG) Островецдаги янги Белоруссия атом станциясининг дастлабки экспертлар ҳисоботини тасдиқлади
  • 05.03.2021
  • 1346

  Ядро хавфсизлигини тартибга солувчи Европа гуруҳи (ENSREG) Островецдаги янги Белоруссия атом станциясининг дастлабки экспертлар ҳисоботини тасдиқлади. Бу ҳисобот консенсус асосида (2021 йил 3 март куни) ENSREG  техник экспертларининг 9 ва10 февралда объектга қилган ташрифларидан сўнг қабул қилинди. 

  Дастлабки ҳисоботда Белоруссия томонидан экспертлар гуруҳининг баҳолашида устувор деб қўйилган 2018 йил ENSREGнинг стресс-тест тўғрисидаги ҳисоботларидаги тавсиялар ва 7 та савол асосида амалга оширилган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилади. Дастлабки ҳисоботда, тақдим этилган ҳисоботдан ва объектларга ташриф буюриш натижасида 7 та устувор саволларга тегишли бўлган барча тавсияларга амал қилингани тўғрисида ҳулосага келинмоқда. 

  Ушбу ҳисоботни қабул қилиш жорий экспертлар баҳолашининг биринчи босқичини якунлайди. Иккинчи фаза эса бошқа тавсияларни қамраб олади ва пандемия билан боғлиқ ҳолатлар ўз изига тушиши билан яна бир бора ENSREG экспертларининг АЭСга ташрифини ўз ичига олади.

  Экспертларнинг энг сўнгги ҳулосаси қолган тавсияларнинг тўлиқ амалга оширилгани ва уларга амал қилинганлигига қараб тугатилади ва эълон қилинади.

  Европа иттифоқнинг стресс-тестлари услуби 2011 йил Фукусимада содир бўлган ҳалокатдан сўнг ишлаб чиқилган. Беларуссия бу жараёнга ўз ихтиёрига кўра иштирок этмоқда. 

  Комиссия Беларусия билан АЭСни ишга тушириш ва уни ишга тушириш жараёнида хавфсизликни юқори даражада таъминлаш мақсадида ўзаро алоқаларни давом эттиради.

  Европа Иттифоқи ва қўшни мамлакатларда ядро қурилмаларининг хавфсизлиги Европа комиссияси ва ЕИ ядро хавфсизлиги бўйича миллий идоралари учун энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

  Инглиз тилидан таржима қилинди. Мақола билан қуйидаги ҳавола орқали таниши мумкин.

  https://ec.europa.eu/info/news/ensreg-approves-preliminary-report-astravets-nuclear-power-plant-2021-mar-04_en

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>