ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (9-маълумот)
  • 12.01.2021
  • 608

   Вольтанинг ихтиросидан 2 йил ўтиб (1802) рус олими  Василий Петров (1761–1834) «вольта ёйи» — электр ёйини кашф этди. Айнан шу ихтиро электр лампочка тарихини бошлаб берди, десак бўлади.
 
   Кейинчалик, рус муҳандислари Павел Яблочков ҳамда Александр Лодигиннинг узоқ тажрибалардан сўнг «Лодигин ва жамоанинг электр ёритиш шериклиги» ташкилотига асос солинади ва 1873 йилда «порловчи лампалар» намойиш этилди.

   Умуман олганда, лампалар ихтиросининг «дастлабки учқунлари» олдинроқ пайдо бўлганди. Парижда ўқиб, Лондонда илмий ишлар олиб борган нормандиялик олим Уоррен Де ла-Рю (1815–1889) аввал расадхона, сўнг қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасини юритади.

   1840 йилда у вакуумли трубканинг ичига сим улаб, электр қаршилиги туфайли ёруғлик пайдо бўлишини аниқлайди ва айнан шу тажриба кейинроқ электр лампочкасининг ихтиро қилинишига сабаб бўлган, деган тахминлар мавжуд.

   Батафсил: 1- маълумот, 2- маълумот,  3- маълумот, 4-маълумот, 5-маълумот, 6-маълумот, 7-маълумот ва 8-маълумотлар

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>