Андижон вилояти
⚡️ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали Тармоқлар хизмати мутахассислари томонидан вилоят ҳудудидан ўтувчи 220 ҳамда 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилган лавҳада белгиланган ҳудудга тунда сафарбар қилинган бригаданинг тонгги соaтларда магистрал электр тармоқларини назорат кўригидан ўтказиши ва кўрик давомида аниқланган камчиликларни (қизиган анкер уланмаларини) бартараф этиш жараёни акс этган.
Лавҳалар электр монтёрлар томонидан суратга олинган.
⚡️ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанциялар хизмати навбатчи ходимлари томонидан 220 кВ кучланишли «Юлдуз» ва «Сарой» подстансидаги очиқ тақсилаш қурилмалари ҳамда юқори кучланишли подстанцияга кирувчи ва чиқувчи электр узатиш тармоқлари назорат кўригидан ўтказилди.
Эътиборингизга ҳавола этилган лавҳалар навбатчи электр монтёрлар томонидан суратга олинган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати