Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар. Ахборот хизмати «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида ҳисоботларни эълон қилишни давом эттирамиз. Бу орқали биз мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига мувофиқ равишда Акциядорлик жамияти фаолиятига назар соламиз. Бир сўз билан айтганда, 2024 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликларни қайд этиш баробарида ўзига хос сарҳисоб таҳлилини юритамиз.
Даставвал «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар билан танишинг:
✔ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;
✔ Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo-IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган;
✔ Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида 001006-сонли гувоҳнома (23.12.2022) берилган. ПҚ–4366-сон қарорга мувофиқ матбуот котибига маслаҳатчи мақоми берилган бўлиб, транспорт, тиббий ва иш ҳақи шартларига кўра бошқарув раиси ўринбосарига тенглаштирилган.
✔ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Odnoklassniki, Youtube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.
✔ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази ҳамда Энергетика вазирлиги Ахборот хизматида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.
✔ Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.
✔ Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.
✔ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли янги рукн ташкил этилди. Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” номли янги рукн орқали ёшлар сиёсатига оид маълумотлар бериб борилмоқда.
✔ Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
✔ Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
Эътиборингизга 2024 йил давомида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн орқали қайд этилган ва Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилган маълумотномаларни тақдим этамиз:
Мурожаатчи: «Қибрай электр тармоқлари “бу линия бизга эмас, Миллийга тегишли”, деб жавоб қилди...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5947
Мурожаатчи: «Сариосиё тумани, «Чош» маҳалласини 100 дона симёғочлари билан таъминлаб беришингизни илтимос ва талаб қиламиз!»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5885
Мурожаатчи: «Билдирилган эътирозга Уринов “савияси паст” деб ҳақорат билан жавоб қайтарди...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5847
Мурожаатчи: “Менга Навоий юқори кучланиш электр тармоқларига имтиҳон асосида ишга киришимга амалий ёрдам беришингизни сўрайман!”
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5796
Обращение: «Ужасно работает РЭС Учтепинского района. Не дозвонишься никогда...»
https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/5754
Мурожаатчи: «Электр тармоғига уланиш учун электр ҳисоблагич ўрнатиш харажатлари ким томондан қопланади?»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5720
Мурожаатчи: «1154 қисқа рақамига 7:06 да мурожаат қолдирдим. Ҳозир 9:10 дақиқа ўтди, лекин ҳали ҳам «севет» йўқ...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5647
Мурожаатчи: ««Свет» ўчишининг олдини олиш учун, менимча, раҳбарини ишдан олиш керак ёки муаммони ҳал қилсин. Жонга тегди бунақа...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5652
Мурожаатчи: «Дадажон Айнақулович, мен қуёш ва сув иситгич олишга амалий ёрдам беришингизни сўрайман...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5658
Мурожаатчи: «Отамнинг электр тармоқларида 60 дона акциялари бор. Шу акциялар юзасидан маълумот олишни истайман...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5669
Мурожаатчи: «Ҳисоб рақамимда 140 437 сўм тўлов қолиши керак бўлишига қарамай 12 190 сўм тўлов қолган. Электр энергияси учун тўловларни ҳисоб рақамимга қайтаришингизни сўрайман!»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5562
Обращение: «Недалеко от данного участка проходит линия электропередачи (ЛЭП). Для оформления земельного участка, мне необходима справка...»
https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/5547
Мурожаатчи: «4-5 маротаба корхона ходимларига мурожаат қилдик, лекин натижа йўқ. Оқибатда белгиланган лимит ошиқча ишлатилиб, бизнинг айбимизсиз 2700 сўмдан тўлов амалга оширилиши мумкин...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5546
Мурожаатчи: «Уйимнинг устидан юқори кучланишли электр линияси ўтказилган»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5511
Обращение: «Ҳереальная задолженность за электроэнергию»
https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/5510
Мурожаатчи: «Тавсия: Давлат ташкилотларининг бино ва офисларида иш соатининг маълум бир соатида “тежамкорлик соати” жорий этилса...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5486
Мурожаатчи: «Иш йўқ, ҳаммаси стаж сўрайди. Саволим шундан иборатки, идоралар ишга олмаса, стажини қандай оламиз?»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5424
Мурожаатчи: «Ўзаро солиштирма далолатномага асосан 2024 йилнинг апрель ойида 889585,20 сўм ва май ойида эса 11798103,90 сўм фарқ қилаётгани аниқланди...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5418
Мурожаатчи: «Ходимга, яъни акамга моддий ёрдам берилмаган. Қачон берилади?»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5440
Мурожаатчи: «Жуда кўп таъмир қиламиз, чунки аҳоли сони кескин ўсиб бормоқда. Шу сабаб, маҳалламиз билан бирга, ўз ҳисобимиздан...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5341
Мурожаатчи: «Берилган телефон рақамига бир ойдан буён уланиш имкони бўлмаганлиги учун статистик ҳисоб юборишингизни сўрайман...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5339
Мурожаатчи: «Тадбиркор сизга ўз ҳурматини изҳор этади ва металл маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни таклиф қилади!»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5254
Мурожаатчи: «Ҳар куни «свет»имиз «светомузика» бўлиб ўйнайди. Уйда компутерда ўтириб ишлаб бўлмайди...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5202
Мурожаатчи: «Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди?»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5190
Обращение: «Возник вопрос по повышению тарифов на электричество... Как быть людям, у которых стоит электрический бойлер для горячей воды?»
https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/5195
Мурожаатчи: «Ҳар куни кечкурун электр тармоғида кучланиш кўрсаткичи 150–160 вольт атрофида ўзгариб turadi... Бу муаммони ким ҳал қилади?»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5194
Мурожаатчи: «Менинг бу фикрим билан электр энергияси арзон нархда, ҳар бир фуқарога бир хилда (адолат билан) тақсимланган бўларди...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5188
Мурожаатчи: «Кўчамизнинг бошига трансформатор қўйиш кераклиги бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раисига бир неча бор айтилган. Бироқ ҳалигача қўйилгани йўқ...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5163
Мурожаатчи: “Энергетика тизимида 1998 йилдан бери ишлаб келмоқдаман. Иш стажим бухгалтерияда негадир кам ҳисобланаяпти...?”
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5117
Мурожаатчи: «Кармана тумани электр тармоқлари филиалига беш маротаба оғзаки мурожаат қилдим, ўрганишга келишмади ва бир қанча баҳоналар келтиришди...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5006
Мурожаатчи: «Корхонамизга хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо ип йигирув ускуналари олиб келинган бўлиб, улардан фойдаланиш учун доимий электр энергияси етказиб берилиши лозим...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4997
Мурожаатчи: «Бир кунда 5-6 маротаба электр ўчиб қолади. Ҳар сафар чироқ ўчганда камида 2 соат ўчади...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4963
Мурожаатчи: ««Свет» жудаям кўп учмоқда, жудаям кўп «ўйнайди»лар. Бир суткада камида 15 марта ўчириб ёқишади, гоҳида пириллаб ҳам қолади. Электр жиҳозларимиз куйиб қолиши мумкин...»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4959
Мурожаатчи: ««Свет» нимага ўчмоқда? Қарзим йўқ бўлса, нимага ўчирасизлар? Сабаб?!»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4951
Мурожаатчи: «Бизнинг қишлоқда 24 соатга 8–9 соат «севет» ўчмоқда. Бизнинг қишлоқ одамлари телевизор кўришга, болалар дарс тайёрлашга ҳақлими ёки йўқ?»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4992
Мурожаатчи: “Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими?”
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4920
Мурожаатчи: “110 кВ кучланишли «Яккабоғ» подстанцияда ўрнатилган уч чулғамли трансформаторнинг релели ҳимояси ҳақида батафсил маълумотлар керак...”
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4913
✍ Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати