Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда коррупциянинг олдини олишга, унга қарши курашишга, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция омилларга чек қўйишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Буни сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат дастурлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Давлат раҳбарининг коррупцияга қарши курашга доир ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимида ҳам коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу иллатнинг олдини олиш ва профилактика қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандарт талабларидан келиб чиққан ҳолда, ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш, уни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, халқаро стандарт талаблари бўйича Жамият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 10 дан ортиқ ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.
Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти тизими фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган вазифалар ҳамда йўналишлар белгилаб олиниб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, шунингдек, уларни камайтириш бўйича тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Бундан ташқари, Акциядорлик жамияти тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш унинг олдини олишга доир тарғибот тадбирлари, ташкилот ва унинг филиалларида фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича ўқув семинарлари, тренинглар, брифинглар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этиб борилмоқда.
Шу ўринда, Жамият ва унинг филиалларида фаолият юритаётган барча ходимларга шуни алоҳида таъкидлаган бўлар эдимки, коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилига таянган ҳолда коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этманг, бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилманг, пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеингиздан ноқонуний фойдаланманг.
Сизлар, меҳнат фаолиятингиздаги юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишингиз, ўз мансаб мажбуриятингизни бажаришингиз доирасида, коррупциянинг барча шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилишингиз лозим.
Биз шуни унутмаслигимиз керакки, коррупция маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётининг инқирозига олиб келади, давлатни ич ичидан емиради. Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш мақсадларига фақат ташкилий-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўйлайманки, жамият кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашда нафақат давлат ташкилотлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдир.
Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз лозим. Шундай экан, давлат ва жамоат ташкилотлари бу иллатни олдлни олиши ва унга қарши курашда ҳамжиҳат бўлиши самарали натижаларга эришишнинг энг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда фаолият юритаётган ходимларининг қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларининг гувоҳи бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз,
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг қуйида келтирилган алоқа каналлари орқали ўз мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.
Ишонч телефони: + 998 71 -208-56-41;
Расмий веб-сайт: www.uzbekistonmet.uz;
Электрон почта манзили: info@uzbekistonmet.uz
“Коррупцияга қарши курашиш” рукни
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/55
“Келиб тушган мурожаатлар” рукни
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
“ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ” рукни
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/27
“БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ” рукни
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/pages/view/contact_us
Йўлланган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланган коррупцион ҳолатлар бўйича кескин қонуний чоралар кўрилади.
Эътиборингиз учун ташаккур!