Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли “Магистраль электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш” инвестисион лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини амалга ошириш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Ўзгариш», «Фарғона» ва «Сокин» подстанцияларида модернизация ва реконструкция ишлари жадал олиб борилмоқда.
Шунга кўра 220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясининг 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасида жойлашган 110–Л-Арсиф-2 ячейкасидаги эскирган электр қурилмалари янги, замонавий ускуналарга алмаштирилди. Биринчи ва иккинчи шиналар тизими ва тармоқ ажратгичлари ҳамда реле ҳимояси ва бошқарув панеллари замонавий ускуналарга алмаштирилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати