Янгиликлар
Филиал маъмурий биносига ҳамда “Феруз”, “Гўзал”, “Wang-Da” ва “Akwa Sirdaryo” подстанциялари қоровуллар фаолиятига бағишланган семинар ўтказилди
  • 21.12.2024
  • 12

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 июндаги “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-778-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 598-сонли Қарори ва шу қарор билан тасдиқланган Низом, Ҳукуматимизнинг 2022 йил 1 ноябрдаги “Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сонли Қарори ва шу қарор билан тасдиқланган намунавий Низомга асосан “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали қоровуллари фаолияти самарадорлигини янада оширишга бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси М.Ю.Соколов  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бошқарувининг раҳбарий ҳужжатлари, “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали Хўжалик хизмати гуруҳи қоровулларининг хизмат Йўриқномаси талабларидан келиб чиқиб, маъмурий бино ва Филиал тасарруфидаги “Феруз”, “Гўзал”, “Wang-Da” ва “Akwa Sirdaryo” подстанциялари қоровуллар фаолиятига зарур бўлган тавсияларни бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда “Хавфсизлик ва махсус ишлар” гуруҳи муҳандиси Х.Давкаров, “Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси” гуруҳи муҳандиси М.Н.Низомова, “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш” гуруҳи муҳандиси И.Б.Ҳайдаров, “Гўзал” подстанцияси бошлиғи З.А.Бектемиров, “Феруз” подстанцияси устаси А.Г.Рассадин, “Диспетчерлик ва технологик бошқарув тизими” хизмати муҳандиси К.Джуманов, “Ходимларни жамлаш ва тайёрлаш” гуруҳи муҳандиси С.Н.Бердибекова, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Х.Заирова, “Капитал қурилиш” гуруҳи етакчи муҳандиси Н.Ибрагимовлар семинар иштирокчилари кўтарган масалалар, фикр-мулоҳазаларга ўз муносабатларини билдириб, саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Тадбир давомида “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиблари”, “Ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш усуллари”, “Фавқулодда вазият юзага келганда хабар бериш тартиби", “Шахсий ҳимоя воситалари ва улардан фойдаланиш” мазуларида видеороликлар, слайдлар намойиш этилиб, ҳарбийлаштирилган қоровуллик хизмати фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда юзасидан қўшимча тушинтиришлар берилди.

✍️ “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>