Жорий йил 15–16 декабрь кунлари Фарғона водийсида кучли шамол кузатилган эди. Шамолдан сўнг “Фарғона МЭТ” филиали тасарруфидаги 500–220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари тўлиқ навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилди.
Кўрик вақтида қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудудан ўтувчи 500 кВ кучланишли Л-503 электр тармоғининг 122-таянчини тортиб турувчи ер остидаги «У» шаклли болти емирилиб узилгани аниқланди.
⚡️ Шу ҳолат билан боғлиқ носозлик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида “Фарғона МЭТ” филиали Тармоқлар хизмати ходимлари кеча тунги соатларда қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудудан ўтувчи Л-503 линиясининг 122-таянчида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб боришди. «У» шаклидаги болт ҳамда ПА-3-2 русумли анкер плитаси янгисига алмаштирилди. Носозликнинг олди олинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати