Аввал батафсил хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 6 июлдаги 388/22-сон Қарори ижроси юзасидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашига тайёрлаш тўғрисида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди.
2023 йилда содир бўлган авариявий ўчишлардан, йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда, тракт ҳосил қилувчи 220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилгани, шунингдек, барча юқори кучланишли подстанция ҳамда магистрал электр узатиш тармоқларига масъул ходимлар бириктирилгани ҳақида ҳисобот-маълумотнома эълон этган эдик.
Мисол учун, куз-қиш мавсумида электр қурималарини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида умумий қуввати 736 мегавольт•ампер бўлган 9 дона куч трансформатори ва 848 километрдан зиёд узунликдаги 110–500 киловольт кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари, 31 дона ўчиргич ва 4 дона компрессор қурилмасини мукаммал таъмирлаш якунланиб, жорий йилнинг 1 ноябрь куни юқори турувчи ташкилотларга тегишли тартибда мавсумга тайёргарлик юзасидан ҳисоботлар тақдим этилган эди.
Мавсумда истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, иситиш мавсумидаги табиий газ ва электр энергияси ҳамда иссиқлик энергияси ва ичимлик суви таъминоти, шунингдек, коммунал хизматлар барқарор фаолияти ҳақида ахборот тақдим этиш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва энергетика соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятини истеъмолчиларга тушунтириш ишлари Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизим ташкилотлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.
Бу жараёнда, яъни оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан ишлашда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Эътиборингизга Акциядорлик жамияти мутахассисларининг ОАВ ҳамда жамоатчилик тадбирларидаги фаол иштирокини акс эттирувчи телекўрсатув ва радио эшиттиришларидан ёзиб олинган медиамаҳсулотларнинг ҳаволасини тақдим этамиз:
Радио тўлқинларида:
https://www.youtube.com/watch?v=C3hOmU4rSZE&t=104s
https://www.youtube.com/watch?v=gj8C-al-7p4&t=186s
https://www.youtube.com/watch?v=mjgY16lro9s&t=120s
https://www.youtube.com/watch?v=9Kg63lJ1BOQ&t=3s
https://www.youtube.com/watch?v=PAnYn-XXgQM&t=13s
https://www.youtube.com/watch?v=1opprDlbUDo&t=25s
https://www.youtube.com/watch?v=dhBJTVjqOe8
https://www.youtube.com/watch?v=VLT7NQoOLec&t=3s
https://www.youtube.com/watch?v=v8nAhc8OujA&t=12s
https://www.youtube.com/watch?v=VLT7NQoOLec
https://www.youtube.com/watch?v=EdFm7qN8R6A
https://www.youtube.com/watch?v=qguw-ZM5FBQ&t=2s
Телевизион ток-шоуларда:
https://www.youtube.com/watch?v=FcExGLuSQCI&t=3s
https://www.youtube.com/watch?v=qhaGsCuG9eY&t=10s
https://www.youtube.com/watch?v=wFJRLpw6c1U
https://www.youtube.com/watch?v=zKTHoEpTLnE&t=7s
https://www.youtube.com/watch?v=mbMae77N6jg&t=6s
https://www.youtube.com/watch?v=2sT48Jkebw8
Интервьюлар:
https://www.youtube.com/watch?v=WYsY9EP05Rk
https://www.youtube.com/watch?v=QxXihEmFDlM&t=7s
https://www.youtube.com/watch?v=hF5THe7CqEk&t=5s
https://www.youtube.com/watch?v=mbMae77N6jg&t=4s
https://www.youtube.com/watch?v=bMsewGsg3Dc
https://www.youtube.com/watch?v=TRTGbbsSc_k
https://www.youtube.com/watch?v=-S39D1-Sjz8
https://www.youtube.com/watch?v=gwumdtsmgW0&t=3s
https://www.youtube.com/watch?v=5fn9lC0Py2U&t=4s
https://www.youtube.com/watch?v=5zjHSCZ8y_E&t=4s
https://www.youtube.com/watch?v=NtvvW6-rQ-c
Эслатиб ўтамиз: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.
Улуғбек Урунов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати