“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2024 йил 5 ноябрдаги 235-сонли буйруғи ҳамда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2024 йил 18 ноябрдаги КШ-243-сонли буйруғига асосан жорий йил 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилди.
⚡️ Кўрик ойлиги талабларига оид машғулотларнинг навбатдагиси 110/35/6 kV кучланишли «2А» подстанциясида бўлиб ўтди. Унда Подстанциялар хизмати Қувасой шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинга қарши амалий машғулот ўтказишди. Ҳамкорликдаги машғулотларда энергетикларнинг ёнғинни бартараф этишга оид билим ва кўникмалари ўзаро савол-жавоблар муҳокамаси билан мустаҳкамланди.
✍️ Шерзод Камилов, “Фарғона MЭT” филиали директори
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati