Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси А.Раматов томонидан 2024 йил 28 октябрдаги 2-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши” баёнига асосан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жиззах вилоят бошқармаси иштирокида 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилган эди.
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари учун ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, объектда ёнғин содир бўлганда авария-қутқарув ишларини тўғри ташкил этиш йўналишидаги машғулотлар сарҳисоб қилинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати