2024 йил 18 декабрь куни соат 10:00 да "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.
1️⃣ Реле ҳимояси ва электр синов хизматига синов ва ўлчовлар электр монтёри лавозими, 1 нафар.
☎️ Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91; +99874-228-40-59.
Манзил: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: «Акмал-фарм» ишлаб чиқариш базаси.
—
Ходимлар билан ишлаш бошқармасидан қўшимча маълумот:
❗️Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.
Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
☎️ Мурожаат учун: 71-236-6615.
Веб-сайт: uzbekistonmet.uz
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати