2024 йил 12 декабрь куни «Қашқадарё МЭТ» филиали маъмурий биносида ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон энегргетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республикаси кенгаши раис ўринбосари — халқаро бўлим мудири Собиржон Эгамбердиев ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хидирова томонидан Филиал ишчи-ходимларига уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, касаба бошланғич ташкилотлари томонидан бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари ҳам сайёр қабулда фаол иштирок этиб, ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Тадбир давомида мавжуд муаммолар ва таклифлар таҳлил қилинди. Сайёр қабулда қайд этилган мурожаатларга масъуллар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра ёзма жавоблар берилиши маълум қилинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати