Бугун, 6 декабрь (жума) куни соат 15:00да «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:
1️⃣ Трансформацияни амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси мутахассиси;
2️⃣ Электр энергиясини технологик сарфларини ҳамда энергия оқимларини таҳлил қилиш бўлими муҳандиси;
3️⃣ Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўлими мутахассиси;
4️⃣ Осиё тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати