⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Ички аудит хизмати бошлиғи.
❗️ТАЛАБЛАР:
1) Олий маълумотга эга бўлиш (диплом мутахассислиги бўйича: молия ва кредит, бухгалтерия ва ҳисоб);
2) Йирик давлат корхона фаолият юритаётган соҳада ички аудит, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлиқ бир ёки бир нечта бўлимларда ёки ташқи аудитор лавозимида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиш. Номзод аудиторлик фаолияти соҳасида камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
3) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар бўйича тушунчага эга бўлиш;
4) Таваккалчиликка асосланган ички аудит тамойилларига эга бўлиш;
5) Хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
6) Комплаенс-таваккалчиликни бошқариш назариясини билиш;
7) “Катта тўртлик” халқаро аудит-консалтинг компанияларида иш тажрибасига эга бўлиш.
Шу билан бирга, «ACCA», «CFA», «CPA» «CIA», «CIPA», «DipIFR», «CRM» ёки «FRM» сертификатига эга бўлган номзодларга Комиссия томонидан устунлик тақдим этилиши мумкин.
⇒ Номзоддан қуйидагилар талаб этилади (лавозим вазифа-мажбуриятлари):
- ички аудит хизматининг Кузатув кенгаши олдидаги ҳисобдорлиги ҳамда ижро этувчи органдан мустақиллигини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш;
- бир ой муддатда амалдаги халқаро стандартларга мувофиқ таваккалчиликка асосланган ички аудитга ўтиш режасини ишлаб чиқиш ва Кузатув кенгашига тақдим этиш;
- корхона фаолиятидаги манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, манфаатлар тўқнашувини минималлаштириш учун ички ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- таваккалчиликни бошқариш ва комплаенс бўлимлари ҳамда бошқа таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
- акциядорлар билан биргаликда хос бизнес жараёнларни ва рискларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;
- самарали ички назоратни ташкил этиш бўйича раҳбариятга маслаҳат бериш.
❗️Номзодлардан ҳужжатлар 2024 йил 12 декабрга қадар қабул қилинади.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати