Ўзбекистон энергия тежаш бўйича қурилиш соҳасида янги меъёрларни фаол жорий этмоқда ва бу аллақачон натижа бермоқда. Янги квартиралар замонавий технологиялар туфайли эски уйларга қараганда иссиқликни анча яхши сақлайди.
Авваллари қурилиш жараёнида эътибор берилмаган кўплаб жиҳатлар энди асосий масалага айланмоқда. Уйнинг қуёшга нисбатан жойлашуви, деразаларнинг ўлчами ва ҳатто соябонлар - буларнинг барчаси қуёш иссиқлигидан фойдаланишни оптималлаштиришга ёрдам беради. Махсус компьютер иловалари ушбу параметрларни ҳисобга олиш ва янада қулай шароитларни яратиш имконини беради.
Саккиз кишига мўлжалланган икки қаватли уйнинг тажриба лойиҳаси энергия самарадорлигининг намунасидир: у тўлиқ автоном ва иситиш учун қуёш панелларидан фойдаланади. Бундай уйларнинг жорий этилиши йилига 600 минг тонна карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш имконини беради!
Тез орада уйларни модернизация қилиш нафақат замонавий трендга, балки барқарор келажакни яратиш учун заруратга айланиши мумкин!
Манба: https://t.me/clearenergy/2626
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати