Кубуки чўлининг шимолий қисмида, Ордос округида қуввати 5,42 ГВт бўлган қуёш станцияси қурилмоқда. Қурилиш якунлангандан сўнг, бу станция 100 ГВт қувватга эга бўлган ва узунлиги 400 км бўлган дунёдаги энг йирик фотоэлектрик станцияга айланади!
Янги қуёш электр станциясининг асосий мақсади фақатгина электр таъминоти билан чекланмайди. Хитой бу станция орқали ҳудудни кўкаламзорлаштириб, чўлланиш жараёнини тўхтатмоқчи.
Кубуки – мамлакатнинг еттинчи энг катта чўли ҳисобланади. Сўнгги 30 йил ичида мутахассислар чўлнинг 53% майдонини ўсимлик билан қоплашга муваффақ бўлишди. Ушбу яшил ҳудудни кенгайтириш учун қуёш панеллари остида қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши режалаштирилмоқда.
«Қуёш девори» нинг қурилиши 2026-2030 йилларга мўлжалланган.
Манба: https://t.me/clearenergy/2600
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати