Қизиқарли хабарлар
Қутбий доирадаги энг йирик шамол электр станцияси
  • 25.10.2024
  • 65

2023 йилда Россияда Кольская шамол электр станцияси ишга туширилди. Кольская ярим оролида, 10 метр баландликда йиллик ўртача шамол тезлиги 5-9 м/сни ташкил этади, бу эса ўртача кўрсаткичлардан анча юқори. Станция Мурманск вилоятида жойлашган бўлиб,умумий қуввати 202 МВт га 57 та турбинадан иборат.

Барча ускуналар автоматик режимда ишлайди. Ҳар бир турбинанинг тепасида кичик метеорологик станциялар жойлашган бўлиб, улар шамол ҳақида сигнал юборади. Парраклар шамол тезлиги 3 м/с га етганда айлана бошлайди, агар тезлик 25 м/с гача ошса, қанотлар автоматик равишда блокланади. Бу жараёнда максимал шамол оқимини ушлаш учун шамолнинг йўналишига қараб қанотлар автоматик равишда бурилади.

Кольский шамол парки - Қутб доирасида жойлашган энг катта ШEС!

Манба: https://t.me/clearenergy/2594

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>