Ўзбекистон аҳолиси тобора кўпроқ электромобилларни афзал кўрмоқда. 2024 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга 10 мингдан ортиқ электромобиллар импорт қилинган. Давлат органлари ҳам ўз автопаркларини янгилаб, электромобиллар ва гибрид автомобилларига ўтишмоқда.
Мамлакат ҳукумати электромобилларга ўтишни фаол қўллаб-қувватламоқда:
♦ тунги соатларда электромобилларни қувватлаш учун арзонлаштирилган тарифлар
♦ электр қувватлаш станцияларини ўрнатиш ва улаш жараёнини соддалаштириш
♦ электромобиллар учун алоҳида электренергия ҳисоблагичлари
Шундай қилиб, ҳукумат «яшил» технологияларни жорий этишни рағбатлантирмоқда ва атмосферага зарарли газлар чиқишини камайтириш учун муҳим чора-тадбирларни қабул қилмоқда!
Манба: https://t.me/clearenergy/2586
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати