Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ–199-сон «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига мувофиқ Тошкент вилояти, Паркент тумани, Самсарак қишлоғи ҳудудига туташ қир-адирлик майдонига 1500 туп япон сафораси ва 2000 туп каталпа манзарали дарахт кўчати ўтқазилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил белбоғ» тадбири ўтказилиб, Бўка тумани, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги 5 гектар ер майдонига 20 минг дона терак кўчати ўтқазилган эди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати