ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бухорода 8,85 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди
  • 02.12.2024
  • 29

#Энергетика_хавфсизлиги_ойлиги

Бухоро вилоятининг Когон туманида газ таъминоти комплаэнс назорат тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ўтказган рейд жараёнида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, туманнинг «Туткунда» МФЙда жойлашган “Б. Б.” МЖЧга қарашли иссиқхонада газ ҳисоблагичдан ташқари ер ости қувури орқали аҳоли учун мўлжалланган газ қувурига яширинча уланиб, табиий газдан ўғринча фойдаланиб келингани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 8,85 млрд сўмлик зарар келтирилгани аниқланди. Мазкур жараён бўйича тўпланган барча далилий ашё ва ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига топширилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>