Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси юқори кучланишли подстанцияларнинг иш фаолияти билан танишди
  • 29.11.2024
  • 81

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсуми юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялар барқарор фаолиятини таъминлаш учун навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

► Айни пайтда Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов магистрал электр тармоқлари объектларининг мавсумдаги иш фаолияти билан танишиб, 220 кВ кучланишли "Хоразм" подстанцияда амалга оширилган ишлар натижаси билан танишди.

⚡️ Д.А.Исақулов 220 кВ кучланишли "Беруний"  ва "Хоразм" подстанцияларининг навбатчи ходимларига тегишли кўрсатмалар бериб, энергетика объекти раҳбарларига топшириқ берди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>