Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.А.Исақулов Хўжайли тумани ҳокимияти мажлислари залида сайёр қабул ўтказди.
Туман электр, газ, ичимлик суви таъминоти, ободонлаштириш ташкилотлари масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ўтган сайёр қабулда фуқаролар ўз мурожаатларини ёзма шаклда тақдим этишди.
⚡️ Айни пайтда Д.А.Исақулов 220 кВ кучланишли "Беруний" ва "Хоразм" подстанцияларининг мавсумдаги фаолияти билан танишмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати