⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Трансформацияни амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси мутахассиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР:
1️⃣ Бизнес бошқаруви, иқтисодиёт, инновация, муҳандислик йўналишлари бўйича олий маълумотли;
2️⃣ Трансформация ва ўзгаришларни бошқариш, инновация, муҳандислик, технология, ахборотлаштириш ва таълим соҳаларида камида 3 йиллик иш тажрибаси, энергетика соҳасида ишлаш тажрибаси (малака талабларига мувофиқ афзал кўрилади суҳбатда устунлик беради), умумий ва рақамли трансформация жараёнларини амалга ошириш ташаббускорлигига ва тақдимотлар ўтказиш қобилиятларига эга бўлиши;
3️⃣ Компьютерда ишлашни мукаммал билиши (Microsoft Office, Exsel, Word, Power Point, Outlook, Internet);
4️⃣ Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
5️⃣ Ўзбек (давлат) тилида оғзаки ҳамда ёзма нутққа эга бўлиши, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши талаб этилади.
Лавозим вазифалари:
↗️ Трансформация стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш:
⏺️ Трансформация стратегиясини ишлаб чиқиш, соҳага яқин хорижий ва маҳаллий ташкилотлар трансформация дастурларини ўрганиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
⏺️ Трансформация лойиҳаларини режалаштириш ва уларнинг ижросини таъминлаш. Акциядорлик кутилмаларини ишлаб чиқишда ва унинг ижросини таъминлашда иштирок этиш. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, «Узассетс» АЖ, стратегик ислоҳатлар агентлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар даражасидаги топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда лавозим йўриқномасига асосан бошқа вазифалар.
Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати