Янгиликлар
220/110/35/10/6 кВ кучланишли “Шеробод” подстанциясида “Энергетика хавфсизлиги” ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги” кўрик ойлиги тадбирлари ўтказилди
  • 26.11.2024
  • 51

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергияинспекция” назорат ташкилоти ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қабул қилинган қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида магистрал электр тармоқлари энергетика объектларида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

⚡️ Шу боис, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг барча филиалларига энергия ресурсларини иқтисод қилиш, куз-қиш мавсумида подстанциядаги электр ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш учун Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2024 йил 7 ноябрдаги 238-сонли буйруғига асосан “Сурхондарё МЭТ” филиалининг 2024 йил 7 ноябрдаги 216-сонли буйруғи қабул қилинди. Буйруқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 ноябрдан 1 декабргача “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда.

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2024 йил 28 октябрдаги 2-сонли баёни, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2024 йил 5 ноябрдаги 235-сонли буйруғи ҳамда “Сурхондарё МЭТ” филиалининг 2024 йил 15 ноябрдаги 217-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Кўрик ойлигини ўтказиш тўғрисидаги тузилган чора-тадбирларга асосан 220/110/35/10/6 кВ кучланишли “Шеробод” подстанциясида “Энергетика хавфсизлиги” ва “Ёнғин хавфсизлиги” кўрик ойлиги тадбирлари бўлиб ўтди. Шунингдек, мутасадди ташкилот ва идоралар, шунингдек, Сурхондарё  вилояти Ёнғин ўчириш бўлинмаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўқув семинари ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>