Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги якка тартибдаги тадбиркор М.Ж. яшаш хонадонида миллий ширинликларни ишлаб чиқариш учун 4 дона электр печларини электр тармоғига ноқонуний равишда улаб, жами 567,6 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида етказилган зарар тўлиқ қопланиши таъминланди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.
Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Манба: https://t.me/uzbprokuratura/52786
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати