“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ "Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида филиалнинг 220/110/10 кВ кучланишли “Сардор” подстанциясида Наманган вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув бўлинмаси билан ҳамкорликда “10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимлаш қурилмасида ёнғин содир бўлганда” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси А. Раматов томонидан тасдиқланган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан Республика ҳудудида жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабрь санасигача тегишли саноат-энергетика объектларида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида тадбирлар ўтказиш белгиланган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati