Янгиликлар
Тоғли ҳудудлардан ўтувчи магистрал электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 21.11.2024
  • 49

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ балансида бўлган магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда 2024/2025 йил куз-қиш мавсумидаги таъмирлаш-созлаш ҳамда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги, «Қамчиқ» довонининг тоғли ҳудудидан ўтувчи 220–500 кВ кучланишли линиялар ҳамда таянч устунлари об-ҳавонинг совиб кетиши ва ёғингарчиликдан сўнг навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари назорат кўриклари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам олиб борилмоқда. Магистрал электр тармоқлари ҳамда 220–500 кВ кучланишли подстанциялар барқарор фаолияти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

https://t.me/minenergy_uz/13725

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>