ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: “Табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан газ сўрғич мосламаларини ўрнатиш ҳолатлари аниқланди”
  • 18.11.2024
  • 30

#Энергетика_хавфсизлиги_ойи

Табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан газ сўрғич мосламаларини ўрнатиш ҳолатлари аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида газ босимига таъсир этувчи воситаларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари амалга оширолмоқда.

Хусусан, ўрганишда Андижон шаҳри "Буюк ипак йўли" МФЙ ҳудудида 250 дан зиёд истеъмолчини таъминловчи табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан газ сўрғич мосламаси ўрнатиш ҳолати аниқланди.

Бу каби ҳолат Андижон туман "Қум кўча" МФЙ ҳудудида 110 дан зиёд истеъмолчини таъминловчи ҳамда «Дўстлик» МФЙ ҳудудида эса 140 дан зиёд истеъмолчини таъминловчи табиий газ тармоғида ҳам аниқланди.

Мазкур аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, истеъмолчиларга бир меёрда табиий газ етказиб берилиши таъминланди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5798

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>