Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзэнергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Яшнобод туманида жойлашган «К.И.» МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5796
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати