Урганч туманида 2 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
«Ўзэнергоинспекция» Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Урганч туманида фаолият юритаётган «Э.К.» МЧЖга қарашли нонвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5794
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати