ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Фарғона вилоятида 10,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" аниқланди
  • 16.11.2024
  • 26

#Тезкор_тадбир

«Ўзэнергоинспекция» Фарғона ҳудудий бошқармаси, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Ўзбекистон туманида жойлашган «О.М.П.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида комплекс ўлчов қувурига ўрнатилган торайтириш мосламаси тескари қўйилганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 10 млрд 498 млн сўмлик (4,03 млн метр куб табиий газ) зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5793

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>