ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: “Қарши шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган нонвойхона аниқланди”
  • 15.11.2024
  • 26

«Ўзэнергоинспекция» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фаолият юритаётган «Ш.Ҳ.Н.» олиявий корхонасига қарашли нонвойхонада ҳисоблагичдан ташқари тўғридан тўғри тармоққа уланиб, 2 дона газ сўргич ускунасидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 68,8 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

 

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5771

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>