Янгиликлар
Олий ўқув муассасасида бугунги кун долзарб мавзулари юзасидан «маҳорат дарси» ўтиб берилди
  • 19.11.2024
  • 31

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби U.P.Urunov 3-курс талабаларига энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги ҳамда ноширлик иши мавсулари юзасидан «маҳорат дарси» ўтиб берди.

⚡️ Дарс соатлари давомида талабалар ўзларини қизиқтирган турли йўналишдаги саволларга жавоб олиб, ахборот хизмати фаолияти, шунингдек, таҳририят ва нашриётларда амалий иш тажрибасига эга мутахассисдан энергетика ҳамда матбаачилик соҳадаги янгиликлар юзасидан маълумотлар олишди.

Талабалар босма ва электрон оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ҳамда матбаачилик корхоналарида меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш жараёнлари, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги, халқаро ва давлат стандарт талаблари, соҳада қўлланиладиган атамалар ва уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ахборотга эга бўлдилар.

Университет ўқитувчи-педагоглари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котибига ўз миннатдорлигини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалароқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги ва бошқа ташкилот-идораларда «маҳорат дарси» тадбирларини ўтказишган эди.

 

 

Энергия самарадорлиги юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5696

Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги: Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — давр талаби

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5681

Тежамкорлик – энергиядан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий омили

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5484

ТРАНСФОРМАЦИЯ - энергия таъминоти барқарорлигида унинг аҳамияти юқори

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5760

uza.uz — Дадажон Исақулов: “Ёшлар билим-тажриба орттиришда доим чанқоқ бўлиши лозим”

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5582

Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов олий таълим муассасасида «маҳорат дарси» ўтиб берди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5578

Айни пайтда профессор-ўқитувчи ҳамда талабалар иштирокида «маҳорат дарси» бўлиб ўтмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5576

Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан энергетика соҳа вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5571

Бугун ТДТУ "Электр таъминоти" кафедраси ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-техник анжуман бўлиб ўтди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5398

Online: «Электр таъминоти тизиминг долзарб муаммолари» номли халқаро илмий-техник конференциянинг ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5397

 

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>