ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда
  • 13.11.2024
  • 21

#Энергетика_хавфсизлиги_ойи

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзенергоинспекция» ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилаётган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Нукус шаҳрида фаолият юритувчи «П.Ф.» МЧЖ масъул шахслари мактабгача таълим муассасасида давлат стандартларига жавоб бермайдиган яроқсиз газ ҳисоблаш ускунасини ўрнатиб, 200 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
 
Шунингдек, Қораўзак тумани «Р.с.» ва «В.М.» МЧЖ масъул шахслари электр сув насосларини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 70 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5752

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>