“Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” ғояси асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун олдидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ марказий аппаратида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Дастлаб тадбирни бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А. Назиров табрик сўзи билан очиб бергач, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан ташриф буюрган Ибрагимова Зарофат Исроиловна ҳамда Рашидова Хуршида Комиловнанинг байрамга оид қутлов сўзлари тингланди.
Шундан сўнг “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан касаба уюшмалари тизимида олиб борган кўп йиллик самарали меҳнат фаолиятини инобатга олиб, Абдуллаев Неъматжон Озодович, Ходжамкулиева Наржемал Хамракулиевна ҳамда Юлдашева Севарахон Абдурахмановна Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Шунингдек, жамоадошларимиздан Нагманова Замира Анваровна, Дустияров Эркин Мусурмонович, Закирҳоджаева Нигора Хайдаровна, Ботиров Азизбек Илҳомжонович, Инагамова Зиёда Шукуровна, Мирзааҳмедова Гулмира Ғайратовна, Толешова Айсулу Садуахасовна, Болкибоев Фарҳод Шаймаматовичлар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиғини қўлга киритишди.
Бугунги соҳавий байрам ҳамда тақдирланганлар шарафига тадбирнинг бадиий қисми тақдим қилинди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳиби, таниқли шоир Бобур Бобомурод ҳамда жонли ижродаги қўшиқлари билан элнинг юксак эҳтиромини қўлга киритиб келаётган моҳир санъаткор Абдухалил Исаевларнинг чиқишлари тадбир қатнашчилари томонидан давомли олқишлар билан кутиб олинди. Бетакрор шеърлар, куй-қўшиқлар ва қутлов сўзлари йиғилганлар кўнглидаги байрамона кайфиятга янада кўтаринкилик бахш этди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати