ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган «тадбиркор» 1 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
  • 06.11.2024
  • 34

#Тезкор_тадбир

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзэнергоинспекция» ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш борасида назорат тадбирларини амалга оширмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда "Т. М." якка тартибдаги тадбиркорга тегишли қурилиш биноси шартномасиз электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра таъминот корхонасига 1 млрд 94 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5669

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>