ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда
  • 31.10.2024
  • 33

#Тезкор_тадбир

«Ўзэнергоинспекция» Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Шўрчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда "O.E." оилавий корхонага ем ишлаб чиқариш цехи электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра таъминот корхонасига 223,8 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5623

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>