Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ балансида бўлган магистраль электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда 2024/2025 йил куз-қиш мавсумидаги таъмирлаш-созлаш ҳамда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Мисол учун, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли Ангрен–1 линиясида қушлар қўнишига қарш қўшимча мосламалар ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, болтли бирикмаларни кўздан кечириш ва таъмирлаш, нуқсонли изоляторларни алмаштириш ишлари бажарилди.
⚡️ Назорат кўриклари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам олиб борилмоқда. Магистрал электр тармоқлари ҳамда 220–500 кВ кучланишли подстанциялар барқарор фаолияти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати