ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Қиш мавсумида энергия тежашга оид мақсадли кўрсаткичлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилади
  • 06.11.2024
  • 31

Бош прокуратура ва Президент Администрацияси масъул ходимлари томонидан қиш мавсумини беталафот ўтказиб олиш билан боғлиқ ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Унда энергия тежашга оид мақсадли кўрсаткичлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда рейд тадбирлари ўтказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга эътибор қаратилди.

Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар томонидан қабул қилинган “Қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор ижроси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан қатор вазифалар белгиланди.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосарлари бошчилигида тегишли вазирлик ва идора ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудларга бириктирилди.

Ишчи гуруҳ аъзоларига қиш мавсумини беталафот ўтказиш, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, ресурсларни иқтисод қилиш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат захирасини жамғариш ва бошқа долзарб масалаларни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида масъул раҳбарларнинг ҳисоботи эшитилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Манба: https://uza.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>