Янгиликлар
«Энергетика хавфсизлиги ойлиги»: Акциядорлик жамиятида қўшма қарор ижросини таъминлаш масаласи юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
  • 06.11.2024
  • 103

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан» қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун, жорий йилнинг 6 ноябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Ушбу қарорга кўра, 2024 йилнинг ноябрь ойи «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» этиб белгиланди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров бошчилигида ўтказилган йиғилишда Акциядорлик жамиятининг барча бошқарма, хизмат, бўлим бошлиқлари,  масъул ходимлар иштирок этиб, энергетика тизимдаги 2024-2025 йил куз-қиш мавсуми давомида барқарор фаолият юритиш ва Энергетика хавфсизлиги даражасини оширишга  қаратилган тадбирларни кучайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

 

 

Шунингдек, Ахборот хизмати томонидан амалга оширилган ишларни расмий веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида медиаресурсларда ёритиб бориш юзасидан медиа-режа тузилиб, ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик билан ишлашда фойдаланиши юзасидан топшириқ берилди. Телевидение, радио, босма ва электрон ахборот ресурсларида шу йўналишдаги хабар ва маълумотлар бериб борилиши давом эттирилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, Фуқаро муҳофазаси бўйича Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида «2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсум давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбири 500 кВ кучланишли «Тошкент» ҳамда 220 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанцияларида ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинди.  

 

 

«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирлар барча магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда график асосида ўтказилмоқда.

 

Абдулазиз Боймуҳаммедов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи

 

https://uza.uz/ - 2024 йилнинг ноябрь ойи «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» этиб белгиланди

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>