Янгиликлар
Ноябрь ойи — Энергетика хавфсизлиги ойи: Тезкор ходимлари иштирокида навбатдан ташқари авария ва ёнғинга қарши машғулотлар ўтказилди
  • 06.11.2024
  • 159

Аввал хабар берганимиздек, Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилинди ва энергетика объектларида энергетика хавфсизлигига оид машғулот ва билим-малака синов имтиҳонлари ўтказилмоқда.

⚡️ Навбатдаги шундай машғулотлардан бири «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтказилди.

 

 

Турли иқлим шароити туфайли, шунингдек, тезкор ходимлар айби билан авариявий ўчишларни олдини олиш ҳамда фавқулодда авариявий ўчишлар рўй берганда навбатчи бригадаларнинг тез ва тўғри ҳаракат қилиш билим-кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 5 ноябрь куни  «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Чирчиқ», «Чиноз», «Саодат», «Сирғали», «Адолат»,  ва 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанцияларининг барча тезкор ходимлари иштирокида навбатдан ташқари авария ва ёнғинга қарши машғулотлар ўтказилди.

 

Тадбир давомида аварияга қарши машғулотларлардан сўнг ходимларни хавфсизлик техникаси қоидалари, техник эксплуатация  қилиш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги  қоидалари ҳамда жабрланувчига биринчи ёрдам бериш бўйича билим-малакаси савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилди. Тадбир сўнггида ўзининг чаққонлиги, фавқулодда авария рўй берганда тўғри ҳаракат қила олиши билан қолган ходимлардан ажралиб турган тезкор ишчи-ходимлар 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан "Тошкент МЭТ" филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси ҳамда Филиал раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

✍️ Умида Юсупова,  «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси 1-тоифали муҳандиси 

FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>