Янгиликлар
Куз-қиш мавсумидаги иш жараёнида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 05.11.2024
  • 98

Қашқадарё вилояти ҳокими — Қашқадарё вилоятида фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил  2 августдаги “Қашқадарё вилоятида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсуми давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 20-сон буйруғи ҳамда ”Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”  акциядорлик жамиятининг 2024 йил 10 июлдаги 8-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 2 ноябрь куни “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали тассаруфидаги 500 кВ кучланишли «Ғузор» ҳамда 220 кВ кучланишли  «Қарши» подстанцияларида "Трансформаторнинг газ ҳимояси ишлаши натижасида электр қурилмасида юзага келган аварияли ўчишни бартараф этиш" мавзусидаги қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ваколатли ташкилот вакиллари — Ишчи гуруҳ томонидан тегишли тартибда баҳоланиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Ташкилотчиларга лозим даражадаги тайёргарлик учун миннатдорлик билдиришди.

FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>