Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 18.10.2024
  • 108

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизмати томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда.
 
Мисол учун, Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи магистрал тармоқларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш баробарида таъмирлаш-созлаш ишлар олиб борилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган фотосуратларда техник-муҳандислик номи Л-524 бўлган электр тармоқларида олиб борилаётган иш жараёни акс этган.
 
✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>