Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари Беларусь энергетика ва экология форумида иштирок этишмоқда
  • 17.10.2024
  • 26

2024 йилнинг 15-18 октябрь кунлари Минск шаҳрида 28-Беларусь энергетика ва экология форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида «EnergyExpo-2024» халқаро кўргазмаси, «Инновацион саноат ва нефть-кимё технологиялари», «АтомЭкспо-Беларус», “ЭкспоСвет” каби шўъбалар ўрин олган. Тадбир давомида, шунингдек, «Сув ва ҳаво технологияси”, «ЭкспоШаҳар», «Экспо-Транс» ва бошқа йўналишдаги бизнес-дастурлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

♦ Форумда 200 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўз маҳсулоти ҳамда хизматларини тақдим этмоқда. Улар орасида Беларусь энергетика саноатининг йирик корхоналари ва бошқа манфаатдор хорижий компаниялар бор. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари кўргазма ишида инновацион ишланмаларни ўрганишмоқда.

► Бизнес дастур муҳокамаларида 100 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>