Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси юқори кучланишли энергетика объектларининг иш фаолияти билан танишди
  • 17.10.2024
  • 84

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари 1 октябрь санасигача якунланиб, тегишли ташкилотлар далолатномалари орқали тасдиқланди, бу ҳақда юқори турувчи ташкилотларга ҳисоботлар тақдим этилди.

Шунингдек, мавсумга тайёргарлик ишлари якуни бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Ҳозирда мавсум ичидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов юқори кучланишли энергетика объектларининг мавсумдаги иш фаолияти билан танишиб, ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароити яратиш учун қурилаётган биноларнинг қурилиш жараёни билан танишди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>