Янгиликлар
Энергия самарадорлиги юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди
  • 16.10.2024
  • 80

Энергия ресурсларидан самарали (рационал), яъни оқилона фойдаланишга қаратилган жараёнлар мажмуи — энергия самарадорлигига бериладиган бирламчи таърифдир.

 

 

Биноларнинг энергия таъминоти ёки ишлаб чиқариш жараёнлари учун камроқ энергия сарфлаш эвазига керакли натижага эришиш ҳам самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Техника ва технология ривожланишининг ҳозирги даражасида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий жиҳатдан асосланган самарадорликка эришиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш ҳам шулар жумласидан.

 

 

Куни кеча Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги билан Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари акциядорлик жамияти ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари АЖ мутахассиси электр энергия самарадорлиги ва уни тежаш бўйича маълумот берди.

Йиғилиш давомида дунё халқлари ўз миллий тараққиёт босқичларида энергия самарадорлигига оид ўзига хос урф-одат ва тушунчаларга эга бўлганлари тўғрисида ҳам суҳбатлар ўтказилди.

 

 

Maнбa: http://uznada.uz/uz/news/2024/10/14/energiya-samaradorligi-yasidan-davra-suhbati-bolib-otdi

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>