Минтақада 4 та энергетик лойиҳалар ишга туширилиши муваффақиятли амалга оширилди:
► Бешарик туманидаги умумий қуввати 500 мегаватт бўлган қуёш электр станцияси
ФEСнинг 200 МВт қувватга эга биринчи навбати жорий йилда уланиши режалаштирилган, 2025 йилда эса лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши кутилмоқда. ФEС ҳар йили 1,6 миллиард кВт⋅соат «яшил» энергия ишлаб чиқаради, бу эса 675 минг хонадоннинг йиллик истеъмолига тўғри келади. Натижада 466 миллион кубометр табиий газ тежаш мумкин бўлади
► Ўзбекистон туманидаги электр энергиясини сақлаш тизими
150 МВт қувватга эга автоматик тартибга солинадиган Аккумулятор мажмуаси 2024 йил охиригача ишга тушиши керак.
► Ўзбекистон туманида узоқ ҳудудларни электр энергияси билан таъминлаш учун қурилган иккита кичик гидроэлектр станцияси:
♦ Шаҳимардондаги 2,2 МВт қувватга эга ГЭС
♦ Юқори Водил қишлоғидаги 430 кВт қувватга эга ГЭС
Бу объектлар нафақат Фарғона вилояти, балки бутун мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва экологик барқарорликни яхшилашга ёрдам беради!
Манба: https://t.me/clearenergy/2577
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати