Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияда содир бўлган носозлик бартараф этилди
  • 15.10.2024
  • 71

Бугун, 2024 йил 14 октябрь куни соат 17:19 да «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясидаги АТ-1 ва АТ-2 трансформатори реле ҳимояси ва автоматика тизимидан фавқулодда ўчди.

⚡️ Электр қурилмалар зудлик билан техник кўрикдан ўтказилиб, соат 17:34 да АТ-1 ва АТ-2 трансформаторлар ишга қўйилди. 110 кВ кучланишли электр тармоқларига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди. Соат 18:21 да шкастланмаган 10 кВ кучланишли қурилмаларга кучланиш берилди. Носозлик оқибатида шикаст етган қурилмаларни созлаш ишлари давом эттирилмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>